Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насихат сураб

17:13 / 20.03.2022 | Zokirjon05 | 1281

Ассалому алайкум! Юрагимда ёнаётган гаюрлик олови билан азобланган холда сизларга мурожаат йулламокдаман. Киз фарзандимнинг ортидан бир бола юрган эмиш, бугун эшитиб колдим... кизим юилан хали гаплашганим йук, хар турли шиддатли фикрлар келябди хаёлимга. Нима киларимниям билмаябман. Онасига "у болага бир марта гапирувдим, кейин уйга келиб килган ишимдан пушймон булдим, сиз билан дадам куз олдимга келдиларинг юзларингни ерга каратишимни уйлаб куркиб кетдим, кейин у болага мен билан гаплашмаслигини оркамдан юрмаслигини айтдим, лекин у мени бариб оркамдан юрибди, ошналари эса уни отини айтиб мени калака килишябди, мактабга боргимам келмябди шунинг учун, мактабга юборманглар мени." дебди. Уткан куни тогасининг хотинини олдига бориб кизимни яхши куришини айтибди уша тарбиясиз. Тагин совгалар берганини, паркларга сайрга бирга чикканини айтибди. Кизим эса буни тухмат деябди йиглаб, бу гапларнинг бари тухмат деябди. Кизим хижобда юради, намозларини беш махал укийди алхамдулиллах. Балогатга етябди. Аклим, токатим етганича фарзандларимга халол нафака етказишга, Аллохни танитишга, тарбия беришга харакат килиб келябман. Хозир каттик шокдаман, гаранг булиб колдим бунака зарбалардан, кизим билан хали гаплашганим йук. Эй жамиятимизнинг чироглари, илтимос Аллох хакки менга насихат килинг нима йул тутай, бошим котиб колган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ тавфиқ берсин. Сиз тушкунликка тушманг. Энди қизингизга чиройли муомала билан тарбия беринг. Бузуқ муҳитлардан ҳимоя қилинг. Номаҳрамлар билан гаплашиш гуноҳлигини онаси тушунтирсин. Илм ўқишига шароит қилиб беринг. Қўполлик билан диндан совутиб қўйманг. Вақтини бўш қолдирмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat