Ассалому алайкум! Тўрт йил аввал хотиним билан келишмовчилик юзасидан ажрашган эдим. Ўртада "ёмон сўз" айтилмаган. Хозир яна уйланганман. Биринчи хотинимда битта қизим бор. Алимент тўлайман. Ундан ташқари яна қўлим билан хам пулдан ёрдам бериб тураман. Улар биринчи хотиним ва қизим ўзлари туришади. Хозир ора орада кўришиб турамиз. Саволим шуки: Мен қизимни келажаги учун яна ярашиб улар билан алоқада бўлиб қизимга оталик хотинимга эрлик қила оламанми. Ёки яна никоҳ ўқитишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Айтганингиз туғри бўлса, қайта никоҳлаб олишингиз жоиз. Бирон аҳли илмга учраб масалани аниқлаб олинглар. Валлоҳу аълам!