Ассалому алайкум! Мен эшик ва ром ясаш билан шуғулланаман. Бир танишимникида эшик ва ром қўйиб бердим. Кейинчалик билсам у одам пива заводида меҳаник бўлиб ишлар экан. Менинг олган пулим ҳалолми ҳаромми? Агар ҳаром бўлса ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсадан топилганлиги аниқ бўлса олишингиз жоиз эмас. Аммо уни топадиган даромадининг таҳминан ярмидан кўпроғи ҳалолдан деб билинса, олиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам!