Ассалому алайкум ва рохматуллох!Қарз бериш борасида саволим бор эди. Агар бир шахс иккинчи бир шахсга бир йил муддатга 100000 сўм қарз берадиган бўлса, қарз берувчи инфляция ҳисобига ўртача 7000-9000 сўм йўқотади. Қарз берилаётганда олтиндаги эквивалент олинади, деб ўқиган эдим. Шулардан келиб чиқиб, инфляция даражасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси бўйича фаолият кўрсатаётган омонат кассалари хизматидан фойдаланса бўладими? Жавобигиз учун олдиндан катта раҳмат.