Ассалому алайкум! Уйимизда ўзимиз ейиш учун экилган дараҳт ёки мол боқиш мақсадида экилган экинлардан ушрни уй азоларидан ким беришлиги керак. Пул уй жой закотидагидек, уй эгаси (ҳужжатдаги)ми ёки шу уйдаги бошқалар берса ҳам бўлади. Яъни дадамнинг ўрнига мен берсам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Уй эгасини хабардор бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!