Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит-модул тизими

23:50 / 12.11.2021 | Davron | 1707

Ассалому алайкум! 1. Мен Аллоҳ изни билан бу йил ўқишга(инситутга) кирдм, бизнинг ўқишимиз кредит-модул тизимида олиб борилар экан. Шу тизим жоизми? 2. Мен сиртқи бўлимда ўқиман, дарсимиз шу абедлада бошланади. Масалан, мен дарсда ўтирганимда қайсидир намозим қазо бўб қолишини аниқ билсам, устозга ҳожатхонага бориб келсам бўладими деб, намозимни ўқиб келсам бўладими? Гуноҳкор бўлиб қолмаяманми? Агар устоздан сўрасам рухсат бермаслиги мумкин. Ва намоз қазо бўб қолиши мумкин. Шунга қандай масалаҳат берасиз? Айни шу вазиятда қандай йўл тутай? 3. Дарсим абедда бошланганда, жума намозига ҳам чиқа олмаслигим мумкин. Жума намозига чиқишим учун дарсга кирмаслигим керак. Агар устоздан сорайдиган бўлсам, рухсат бермаслиги мумкин. Шу бизнинг тизимда талаба нечтадир дарс қолдирса, охирида кейинги курсга ўта олмаслиги мумкин экан менмча. Шунга Нима қилай? Масалаҳат беринглар. Раҳмат. Менга сизларнинг маслаҳатингиз жуда зарур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Кредит модул бу ўқиш тизими, пулдаги кредитга алоқаси йўқ.

2). Зарур иш учун деб рухсат сўранг

3). Жума намози болиғ, эркак мусулмон учун вожибдир. Уни узрсиз тарк қилиш мумкин эмас. Шароитдан келиб чиқиб масалани ечишга ҳаракат қилишингиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat