Ассалому алайкум! Жаннатга уй ҳайвонлари ёки бошқа ҳайвонлар ҳам киритиладими? Шу тўғрисида ҳадис ёки бирор маълумотлар борми?
Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда бирор саҳиҳ ривоят йўқ. лекин "Руҳул баён" китобида Муқотил роҳимаҳуллоҳ тарафидан жаннатга кирувчи ҳайвонлар ўнталиги айтиб ўтилган. Улар :
1. Солиҳ алайҳиссаломнинг туяси.
2. Иброҳим алайҳиссаломнинг бузоғи.
3. Исмоил алайҳиссаломнинг қўчқори.
4. Мусо алайҳиссаломнинг сигири.
5. Юнус алайҳиссаломнинг балиғи.
6. Узайр алайҳиссаломнинг эшаги.
7. Сулаймон алайҳиссаломнинг чумолиси.
8. Билқис(Сулаймон алайҳиссалом аёли)нинг пўпиша(қуш)ги.
9. Каҳф асҳобларининг ити.
10. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туялари. Валлоҳу аълам.