Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳазрат моҳи рамазон айёми қутлуғ бўлсин, ушбу рамазон ойига сизу бизни кейинги йил ҳам гувоҳ бўлишимизни насиб этсин. Ҳазрат 2-гуруҳ ногиронман. Шу сабаб, аёлим ҳозирда ҳамшираликда ишлайди. Ҳазрат, аёлим мендан бир масалада рухсат сўрамоқда. У бозорга бориб, кийим кечак олиб келиб ишхонасида сотишга рухсат сўрамоқда. Мен: “Майли шошмай тур, Шайх Ҳазратларидан сўрайман, жавобларига қараб иш тутамиз, бўлади десалар ўзим ҳам унча-мунча қўлдан келганича ёрдам бераман” деб жавоб бердим. Биз шу ишни қилсак бўладими? Олдиндан каттадан катта раҳмат.