Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сирни ошкор қилмаслик учун жонга қасд қилиш

14:47 / 27.02.2022 | Бехруз | 1176

Ассалому алайкум! Инсон бирор бир сирни ошкор бўлиб қолимаслиги учун яъни душманга тириклай қўлга тушмаслиги учун ўз жонига қасд қилса гунохкор бўладими? Бу холатлар ватани учун, оиласи учун, аёлларнинг ор номусини химоя қилиш учун бўлгандачи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз жонига қасд қилиш жоиз эмас. 

عَنِ الْحَسَنِ، حَدَّثَنَا جُنْدُبُ بْنُ عَبْدِ اللهِ فِي هَذَا الْمَسْجِدِ، وَمَا نَسِينَا مُنْذُ حَدَّثَنَا، وَمَا نَخْشَى أَنْ يَكُونَ جُنْدُبٌ كَذَبَ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ بِهِ جُرْحٌ، فَجَزِعَ فَأَخَذَ سِكِّينًا فَحَزَّ بِهَا يَدَهُ، فَمَا رَقَأَ الدَّمُ حَتَّى مَاتَ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: بَادَرَنِي عَبْدِي بِنَفْسِهِ، حَرَّمْتُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ 

Ҳасандан ривоят қилинади:
«Жундуб ибн Абдуллоҳ мана бу масжидда бизга ҳадис айтиб берганди. У ҳадис айтганидан буён унутганимиз ҳам йўқ, Жундуб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиган, деб ҳам қўрқмаймиз. У шундай деган эди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлардан аввалгилар ичида бир киши бўлиб, унинг жароҳати бор эди. У бетоқат бўлиб, бир пичоқни олди-да, у билан қўлини қирқиб ташлади. Натижада қони тўхтамай, ўлди. Аллоҳ таоло: «Бандам ўз жонига нисбатан Мендан илдамлаб, шошиб қўйди, унга жаннатни ҳаром қилдим», деди». (Олтин силсила китобидан ""Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat