Ассалому алайкум! Бирон бир навбат қилиш учун қоғоз тортса бўладими яни қура ташласа бўладими? Бу масалада дийнимиз нима дейди. Мен ошналримга руҳсат йўқ деб қўйдим чунки олдин Тафсири Ҳилол китобида ўқигандек бўлодим ҳозр топа олмадим.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْها: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا خَرَجَ أَقْرَعَ بَيْنَ نِسَائِهِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафарга) чиқсалар, аёллари орасида қуръа ташлар эдилар...
Исломда қуръа адолатни собит қилиш учун жорий қилинган. Яъни мубоҳ бўлган ишда бир насага бир неча даъвогар бўлиб қолганида бирини бошқасидан устун кўрмаслик учун жорий қилинган. Бунда ҳеч кимнинг ҳаққини поймол қилиш деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!