Ассалому алайкум! Мен бир одамга 12 ойга бўлиб тўлашга телефон берган эдим. Энди у одам эплаб тўлаолмаябди, лекин 3 ойини тўлаган. Телефонди қайтариб олинг деяпти. Тўлов қилган пулларини қайтариб беришим керакми? Телефонди 4 ой ишлаткан, Ишлаткан вақтини хисобка олиб зарарими қоплатсам бўладими? Шу массала бўйича ёрдамингизга мухтожман.
– Ва алайкум ассалом! Олдиндан қайта ўзингизга сотишга шартлашиб олинмаган бўлса, ҳозирги кундаги нархида қарзи ҳисобида олиб қолишингиз мумкин. Унда қолган қарзи миқдоридагисини оласиз ва ортганини қайтариб берасиз. Валлоҳу аълам!