Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда ҳамкасбим бир Гммг деган айтиши бўйича ҳайрия компаниясига инвеститсия киргизиш ҳақида ва бундан фойда кўплиги ҳақида айтиб қолди. Офисга бориб танишиб чиқдик унда 190$ пул берилади ва ўзи олиб келган одамлари ҳам 190$дан берса унга 150$ ойлик чиқарилар экан. Бунда ҳеч қандай қўшимча иш талаб қилинмайди фақат одам қўшгани учун пул ўзи кўпайиб турар экан. Бу пул топиш йўли ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу иш шаръан ҳаром. Валлоҳу аълам!