Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Бизга бемор юборишганда ёки беморни ўзи келганида юрагида жиддий муаммолари бўлганлари ҳам бўлади, яъни жарроҳлик амалиёти ўтказиш шарт бўлганлари. Шунда биз уларни битта жойда ишлайдиган кардиожарроҳларга йўналтирамиз. Операция қилингандан сўнг жарроҳ бизга бонус беради. Албатта жарроҳларимиз профессионал, илмли, чет элларда илм олган ҳақиқий ишини усталари ва асосий мақсадимиз бонус олиш эмас бемор тузалиши бўлади. Шундай ҳолатларда бонус пулини олишимиз ва ишлатишимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Уни даволаш ва керакли йўл-йўриқлар кўрсатиш сизнинг касбий вазифангиз. Бу учун ойлик олмоқдасиз. Бу каби йўллар билан беморлардан пул ундириш дуруст эмас. Валлоҳу аълам!