Ассалому алайкум! Музораба хақида берилган савол жавобларни ўқиб чиқдим. Маблағнинг эгаси билан фойданинг учдан бир қисмига шартнома қилганман. Саволим агар фойда бўлмай, қанчадир миқдорда зарар бўлса, шеригим билан хисоб китобимиз қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Агар таадий сабабли зарар келмаган бўлса, сиз меҳнатингизга, маблағ эгаси эса пулига куяди. Валлоҳу аълам!