Ассалому алайкум! Оёғимда жароҳат бор, шу жойни ўзини ювмай оёғимнинг бошқа қисмларини ювиб намоз ўқиётган эдим. Ҳозир рамазон ойида имомликка ўтиш керак. Шунинг учун оёғимни маргансовка қўшилган сувда ювсам бўладими? Кифоя китобидаги сувлар бўлимидагиларни ўқидим улардан менинг ҳолатим бўйича жавоб олмадим. Сувнинг ранги ҳиди ўзгарди лекин нажас туфайли эмаску деб савол бердим.
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Шундай қилишингиз ҳам керак. Валлоҳу аълам!