Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо қилган амакиваччасининг бевасига уйланиш.

06:13 / 06.12.2013 | Abduhu1985 | 3382

Ҳазрат, бир
танишим қазо қилган амакиваччасининг бевасига уйланмоқчи. Беванинг иккита
фарзанди бор. Уйланмоқчи бўлган бола 1989-йил, аёл эса 1984-йил. Аёл отасиникида яшайди. Бола ҳам ўз отасиникида яшайди ва ҳали умуман уйланмаган. Бола ўзига яраша ибодатда, ундан яхши гумондамиз, аёл ҳам ҳижоб ва ибодатда ундан ҳам яхши гумондамиз. Болани бу қарорига аёл ва уни ота-онаси рози. Лекин, болани ота-онаси ва қариндошлари бу қарордан қатъий норози ва қаттиқ қарши бўлишмоқда. Айниқса болани онаси қарши ва фарзандидан жуда ҳам ҳафа. Болага
«Уйингда тўй қилиб бир қизга уйлан, кейин ҳоҳласанг, шу аёлни 2 чи аёл қилиб никоҳинга олиб берамиз, шароитингни қилиб берамиз» дейишмоқда. Лекин бола бунга ҳам рози эмас. Шу аёлни никоҳлашини қатъий такидлаб, ота-онасини гапига кирмаяпти. Савол: Ҳазрат, шу ҳолатда қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ота ва онасининг гапига кирсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat