Шайх ҳазратлари. Ота-она ҳаром пул топса, фарзанд ота-онадан алоҳида дўкон очаман деса, ота-она рухсат бермаяпти. Ота-она фарзандини, уламоларимиз ҳаром деб фатво чиқарган нарсалар ҳам сотиладиган дўконда иш ўрган, сен ҳам шунақа дўкон очасан деб, дўконда ишга жойлаб қўйса, фарзанд нима қилиши керак? Насиҳатлар фойдасиз бўляпти. Илтимос Ҳазрат, дуо қилсангиз. Аллоҳ барчамизни ота-онамизни ҳидоятга бошласин.
Фарзанд вояга етган бўлса, узр айтиши керак. Сиз ота ва онангизга гапи ўтадиган кишилардан ёрдам сўранг.