Ассалому алайкум! Яқинда мен аудиторлик соҳасида иш бошладим. Аудит – корхона, фирма, компаниялар молиявий хўжалик фаолиятини текшириб бориш, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказиш ва давлатга топширилаётган солиқ ҳисоботларини ҳаққонийлигини текширишдан иборат. Одатда биз текширилаётган корхона тарафдори бўлиб иш юритамиз. Мақсад "Солиқ органлари" томонидан корхона текширилиганда камчиликлар чиқмаслиги ва жарималар солинмаслиги учун. Бунда бизга корхона иш ҳаққи беради. Яқинда устозим мени хизмат сафарига ёрдамга чақирдилар. У ерга борганимдан сўнг текширилаётган корхона даромадининг 3 дан 1 қисми спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш эканлигини билдим. Қолган қисми қишлоқ хўжалигида сабзавот ва мевалар етиштириш ва экспорт қилиш экан. Биз у ерда ишни тугатганимиздан сўнг корхона бизга иш ҳаққи тўлади. Саволим шуки, менга ўша корхона томонидан берилган пулларни ишлатсам бўладими? Ўзи бизнинг соҳада юқоридаги корхоналар каби корхоналарда ўз фаолиятимизда ишлашимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Спиртли ичимликларга алоқадор ҳисоб-китоблар, ҳужжатлар билан ишласангиз жоиз эмас.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!