Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳсонга сўйилган қўй

17:40 / 11.03.2018 | Mehmon | 4263

Ассалому алайкум! Устозлар, яқинда қайнатамни бeриб қўйдик. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Шунга қайнонам ва ўғиллар эҳсон қилишди. Қайнонам ўғиллари ёш ва бунақа ишлар қилиб юришмагани учун ўзлари бош-қош бўлдилар. Қўй обкeлиб сўйилди. Кимдир қайнонамга эҳсонга сўйилган қўйни килосини ўлчаб бўлмайди дейишибди. Шу тўғрими? Қўй сўйилгандан кейин уйимизни катталари шу қўйни қонидан уйимизни баъзи жойларига сал сал тeкизиб чиқишди : «Уйимизга барака кирсин, Аллоҳим фарзандларимми қўйла сўйиб шунақа эҳсонла қилишга қодир қилсин» дeб. Бу гуноҳ эмасми? Бу иш кўнглимда шубҳа уйғотди. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савоб умидида очларни тўйдириб, савобини ўтганларга бағишлаш шариатимизда бор амал. Бунга тарғиб ҳам қилинган. Бундан бошқа ҳаммаси бекорчи ва шариатимизда йўқ ишлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat