Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пеня

21:48 / 04.12.2021 | Farrux | 926

Ассалому алайкум! Мен фирмада юрист бўлиб ишлайман. Фирмамиз асосан улгуржи савдо билан шуғулланади. Биз шартнома орқали маҳсулотни доллар қийматида сотамиз. Баъзан тарафлар шартномага амал қилмаган ҳолда тўловни тўламаганликлари учун уларни биз судга берамиз. Суд томонидан аризамиз қаноатлантирилиб, қарз сўмда ҳисобланиб, пеня ҳам чиқариб берилди. Бу пеня бизнинг ҳисоб рақамимизга тўланди. Пеня ҳақида озгина маълумотга эга эканлигим учун пеня ножоиз эканлигини раҳбаримга айтдим. Қолаверса, улар биз судга тўлаган давлат божини ҳам олдиндан тўлади, ҳам суд қароридан сўнг ҳам тўлади. Яъники, давлат божини икки маротаба тўлади. Ишхонамдагилар эса шартномада ва оғзаки равишда тарафлар долларда тўлаши лозимлигига келишганлиги ва қарздор тараф мажбуриятни узоқ вақт давомида бажармаганлигини айтишди. Саволларим шундан иборатки, шу ҳолатда фирма раҳбари нима қилиши лозим? Менинг шу фирмада иш фаолиятимни давом эттиришим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Суд томонидан мажбуран тўлатилган пеня ўз эгаларига қайтариб берилиши лозим.
2). Суд кимнинг бўйнига давлат божини  қанча миқдорда юклаган бўлса ўша тўлайверади.
3). Қарзни икки томон розилиги билан бошқа пул бирлигида тўлаш жоиз.
4). Қарзни кечиктирганлик сабабидан пул ундириш жоиз эмас.
5). Шариатга мувофиқ иш юритса у ерда ишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat