Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз масаласи

15:16 / 05.12.2021 | Абубакир | 861

Ассалому алайкум! 2017-йилларда дадамлардан иш бошлаш учун катта миқдорда қарзга пул олганман. Келишувга кўра, бошлаган ишимдан ҳар ойда тушадиган фойдадан қарзимни ёпишим керак. Бу бизнесни бошлаган вақтим, ўзимга Аллоҳни шу ишимда шерик қилдим ва келадиган фойдадан 10/1 ни эҳсон қиламан деб ният қилганман. Ҳозирда Алҳамдулиллаҳ ишларим яхши бўлиб, биринчи ишимдан бошқа бизнесларим ҳам бор. Ният қилган 10/1 фойдани ҳам бошқа ишларим тушумидан эҳсон қиляпман. Лекин бир савол қийнаяпти: гарчи дадамлар билан келишувга асосан ишлаяпкан бўлсамда, бўйнимда қарзим бўла туриб бошқа бизнесларимни кенгайтиришим жойизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар отангиз рози бўлса жоиз. Лекин қарзни талаб қилиб турган бўлса жоиз эмас. 

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat