Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбим халолми?

14:25 / 06.12.2021 | Абдурахим | 934

Ассалому алайкум! Мен яқинда автосалонга сотувчи менеджер бўлиб ишга кирдим, бу ерда машиналарга хар хил тўлов тури бор: накд, лизинг, кредит. Биз шу машиналарни клиентларга хар хил тўловга ундаб сотамиз, баъзида нақдга баъзида(асосан) лизинг ёки кредитга. Сотган машинамизга бизга неччидир фоиз пул берилади. Бизга шу пул халолми? Биз уртада туриб олган пулимиз халолми? 2) Корхонамизни кредити бор, бизга корхона тарафдан берилаётган маълум ойлик тулов(оклад) пули халолми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рибо амалиёти бор ишига аралашиб унинг котибидан бўлиб қолманг. Бундай иш қилиш ҳаром. Ҳалол ишидан олган нарсангиз, ҳалол. 

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ: هُمْ سَوَاءٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ҳамда икки шоҳидини лаънатладилар ва «Улар баробардирлар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан рибонинг қанчалар ёмон нарса эканини яна ҳам аниқроқ тушуниб оламиз. Унга аралашган ҳар бир киши Аллоҳнинг лаънатига қолиши турган гап. Улар:
1. «Рибохўр»;
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани еган одам албатта, У Зотнинг лаънатига қолиши табиий бир ҳол.
2. «Унинг едирувчиси»;
Рибо берувчи ҳам Аллоҳнинг лаънатига қолади. Чунки у молиявий муомалани ҳаром қилинган йўл билан амалга оширди. Ҳолбуки, ҳалол йўл билан тасарруф қилиши керак эди.
3. «Котиби»;
Яъни рибо муомаласини ёзиб, ҳужжатлаштирган киши. Чунки у Аллоҳ ҳаром қилган ишга хизмат қилди ва ҳаром ишнинг юришига ҳисса қўшди.
4. «Икки шоҳидни».
Рибо муомаласига шоҳид бўлиб турган одам ҳам гуноҳкордир. Чунки у ҳам ҳаром иш учун хизмат қилди, унинг ривожига ҳисса қўшди. Бу ишга гувоҳ бўлишга рози бўлгани ана шу ҳаром ишни тан олганининг аломатидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat