Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвидсиз ўқиган намозларим

17:29 / 17.02.2020 | Muxtor | 2401

Ассалому алайкум! Намоз ўқиш учун сураларни ёд олётганимда крил харфида ёзилган китобдаги таржимадан сураларни овозли ёзилганидан фойдаланиб ёд олганман. Ўқиган намозларим тажвид қоидаларини билмаганим учун қабул бўладими? Вақтида ўқилмаган қазо намозларим бор. Хозир иккиланиб турибман тажвид қоидаларини билмаганим учун қазо намозларимни ўқишга иккиланиб турибман. Тажвид қоидаларини ўрганиш учун 3 ойлик курсга ариза топширган эдим. 2 ёки 3 йилда навбатиз келади дейишди. Тажвид қоидаларини ўргангунимча 5 махал намозни ва қазо намозларимни ўқисам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезроқ араб тилида ўқишни ўрганиш ҳаракатида бўлинг, ҳозирги кунда араб тили курсларига бориб араб калималарини талаффузини ўрганиш мумкин. Ўрганиш сизнинг зиммангизга фарзи айн. Тўлиқ ўргангунингизча ўқиган намозларингизни қайта ўқимайсиз. Қазоларингизни ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat