Ассалому алайкум! Бир танишимни боласи туғилгандан сўнг бир кундан кийин вафот этди. Исм қўйишга ҳам улгурмаган экан. Орадан анча йил ўтди ўша боламга исм қўймаганман деб юради. У инсон энди нима қилсин?
– Ва алайкум ассалом! Бола туғилиши билан ёки еттинчи кунда унга исм қўйиш суннат. Ундан кейин қўйса ҳам жоиз. Номланишидан олдин вафот этган болага кейинроқ бўлса ҳам исм қўйиш керак.
ويلزم أَنْ يُغَسَّلَ وَأَنْ يَرِثَ وَيُورَثَ وَأَنْ يُسَمَّى وَإِنْ لم يَبْقَ بَعْدَهُ حَيًّا لِإِكْرَامِهِ لِأَنَّهُ من بنى آدَمَ وَيَجُوزُ أَنْ يَكُونَ له مَالٌ يَحْتَاج أَبُوهُ إلَى أَنْ يَذْكُرَ اسْمَهُ عِنْدَ الدَّعْوَى بِهِ
(туғилгач бир муддат яшаб сўнг вафот этган гўдак) ювилиши, мерос олиши, мерос қолдириши, шундан сўнг тирик қолмаган бўлса ҳам ҳурмат учун унга исм қўйилиши лозимдир, чунки у ҳам одам болаларидандир. Унинг моли бўлиб, отаси (маҳкамада) даъво пайтида уни исмини айтишга муҳтож бўлиши мумкин. (Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!