Ассалому алайкум! Сийрат китобларида бир ҳодисани ўқиб қолди, Ухут ғазотида пайғамбаримиз алайҳиссаломга баъзи яҳудийлар итоат қилмай жангдан бош тортишади. Шунда яҳудийлардан бири айтадики мен Муҳаммадга (с.а.в) берган ваъдамни бузмайман мен аҳдга вафо қиламан, мусулмонлар билан жангда қатнашаман, мусулмонларга ёрдам бераман деб Пайғамбаримиз алайҳиссаломга содиқ қолади! Энди саволим шуки, ўша яхудий ислом динини қабул қилмайди ва ухут ғазотида вафот этади. У яҳудий шаҳид ҳиссобланадими? У яҳудий ҳам жаннатга кириши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Аҳдига вафо қилиш ҳамма динда талаб қилинган ишлардан ҳисобланади. Шаҳидликнинг шартларидан бири мусулмон бўлиш. Валлоҳу аълам!