Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Кейинги даврларда “динлар аро диалог” деган нарса тарқай бошлади. Ҳатто баъзилар “учта дин - ислом, яҳудий, насроний ҳам тўғри динлар, уларни ушлаганларнинг ҳаммаси тўғри йўлда, жаннатга киради” дейишади. Мусулмон имомлари билан яҳуд ва насароларнинг диндорлари билан борди - келдилар оммавий тус олган. Бунга ўзим ҳам гувоҳ бўлганман. Шунга фикрингизни билдирсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Диалог дегани бирлашиш дегани эмас. Бу ўзаро суҳбатлашиш, умумий масалаларни ечишда ҳамкор бўлиш дегани. Бошқа гаплар ҳаммаси ортиқча.