Ассалому алайкум! Устозлар исломда Адолатни ўрни қанақа Нима учун Расулимиз С.А.В Саҳоба Р.А лар Уламолар Аҳли Илмлар Ҳаттоки 4 масхабни Бош имомлари уламолари биринчи навбатда адолатли бўлишга эътибор беришган экан бунга сабаб нима адолатли инсонни мартабаси шунчалик улуғми ва Қанақа ҳадислар бор Адолат ҳақида Бу саволни берганим ҳозирги кунда Мусулмон Мусулмонга зулм қилмоқда алдамоқда фоизга пул бериб Судҳўрлик қилмоқда Монополия қилиб зулмдан пул топмоқда шу тоғрими Нега Мусулмонлар кам юртлар ривожланмоқда уларни ривожланишини асосий мезони нима?
– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида марҳамат қилади:
اِنَّ اللّٰهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالْاِحْسَانِ وَاٖيتَٓائ ذِي الْقُرْبٰى وَيَنْهٰى عَنِ الْفَحْشَٓاءِ وَالْمُنْكَرِ وَالْبَغْيِۚ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
90. Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.
«Муфассирлар шоҳи» лақабини олган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», деганлар. Албатта, Аллоҳ: «Адолатга» амр этади. Аллоҳ буюрган адолат адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Унда ҳавойи нафсга, дўстлик ёки душманликка, насабга, қудачилик ёки қариндошликка, бойлик ёки камбағалликка, кучлилик ёки заифликка қараб муомала қилинмайди. Ҳамма учун ўлчов бир.
Нисо сурасининг 135-оятида шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُونُواْ قَوَّامِينَ بِالْقِسْطِ شُهَدَاء لِلّهِ وَلَوْ عَلَى أَنفُسِكُمْ أَوِ الْوَالِدَيْنِ وَالأَقْرَبِينَ إِن يَكُنْ غَنِيًّا أَوْ فَقَيرًا فَاللّهُ أَوْلَى بِهِمَا فَلاَ تَتَّبِعُواْ الْهَوَى أَن تَعْدِلُواْ وَإِن تَلْوُواْ أَوْ تُعْرِضُواْ فَإِنَّ اللّهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا
Эй, иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинрокдир. Ҳавойи нафс-га эргашиб, адолатсизлик қилманг. Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир.
Ушбу оятдаги амрлар ғоятда муҳим, мусулмонлар бу масалаларга жиддий қарашлари лозим. Шу боисдан, Аллоҳ таоло мусулмон бандаларига: «Эй иймон келтирганлар!» деб мурожаат қилмокда. Диққатни жалб этмокда. Бу тарз нидонинг ҳикматларини аввалда бир неча бор айтиб утдик. Хуллас, бу нидодан кейин келаётган амрлардан бири - ҳамма ишда, ҳамма жойда, ҳамма масалада адолат ила туришдир. Адолат ила туришни такозо этадиган ишлардан бири гувоҳлик беришдир. Гувоҳлик жуда ҳам нозик ва масъулиятли ишдир. Чунки гувоҳлик бериш йўли билан далил-хужжат етишмай турган ишлар ҳал булади. Бир оғиз гувоҳлик сўзи билан бировга ўлим ҳукми чикиши ёки бекор қилиниши мумкин. Биров камалиб кетиши ёки қутулиб қолиши мумкин. Шунингдек, биров катта мол-мулкка эга бўлиши ёки ўзининг мол-мулкидан ажраб қолиши мумкин. Хулоса қилиб айтганда, гувохлик купгина ҳассос масалаларга дахлдордир. Шунинг учун ҳам Исломда гувоҳлик адолат ила бўлишига катта эътибор берилади. Биз ўрганаётган ушбу ояти каримада ҳам худди шу масала муолажа қилинмокда: «Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота- онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўгри гувоҳлик берувчи бўлинг». Демак, гувоҳлик Аллоҳ учун булиши керак. Бошка нарса учун эмас. Бирор шахс учун эмас, қабила учун эмас, ҳизб ёки халк учун эмас. Фақат Аллоҳ учун бўлиши керак. Ана шундагина адолатли гувоҳлик бўлади. Албатта, одамнинг ўзига қарши гувоҳлик бериши, ота-онаси ёки қариндош-уруғига карши гувоҳлик бериши осон эмас. Бу иш гапиришга осон, холос. Лекин илоҳий таълимот шуни ирода қилади. Ана шундагина ҳақиқий адолат юзага чиқиши мумкин. Гувоҳлик беришда насаб омилини ҳисобга олиш мумкин бўлмаганидек, гувоҳлик берилаётган шахснинг, яъни айбланувчининг ижтимоий ҳолати ҳам эътиборга олинмайди: «Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинрокдир». Яъни унга сиздан кўра Аллоҳ яқинрокдир. У нима қилишни ўзи яхши билади. Сиз унинг бойлиги ёки камбағаллигига қараб гувоҳлик бериб, исломий таълимотларни бузманг. Бу бечора камбағал экан, деб раҳм қилиб, унинг фойдасига гувоҳлик берманг. Еки ялангоёк, камбағалнинг қўлидан нима келар эди, деб унинг зарарига ҳам гувоҳликни бурманг. Гувоҳлик беришингиз Аллоҳ учун тӳғри бўлсин. Шунингдек, бу бой экан, кейин менга ҳар нарса қилиш қўлидан келади, деб қўрқиб, ёки, бой экан, бунга бало ҳам урмайди, деб нотӳғри гувоҳлик берманг. Тӳғри гувоҳлик беринг. Гувоҳлик беришда: «Хавои нафсга эргашиб, адолатсизлик қилманг». Ҳавои нафс ўзини севишга, ота-она ва қариндошларга ён босишга ундаши мумкин. Нафс бойга хушомад қилишга ёки камбағалга меҳр кўрсатишга ва шунга ўхшаш нотӳғри ишларга бошлаши мумкин. Ҳавои нафсга берилиб: «Агар тилингизни бурсангиз ёки юз ўгириб кетсангиз, албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир». У Зот ўзи билиб, адолат-ла жазоингизни беради. Тилингизни буриб, нотӳғри гувоҳлик беришингиз мумкин эмас. Шунингдек, масъулиятдан қочиб, гувоҳлик беришдан юз ўгиришингиз ҳам мумкин эмас. Исломда гувоҳликни беркитиш ёки уни адо этишдан қочиш ҳам катта гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ таоло бошқа бир оятда гувоҳликни беркитган одам қалби гуноҳкор одам эканлигини таъкидлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Гувоҳларнинг энг яхшиси сўралмасдан гувоҳлик бергувчисидир», деганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!