Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ тўғрисида

00:00 / 27.01.2010 | eski savollar | 2328
Ассаламу Алайкум ва Роҳматулоҳи ва Баракатуҳи Ҳурматли Устоз. Авваломбор сиз билан то'г'ридан-то'г'ри бо'лмасада, ислом.уз сайти орқали бог'ланишга мушарраф қилган, сиз-у бизни о'зининг ё'лидан юрадиган бандалардан қилган АЛЛОҲ таолога беадад ҳамду санолар бо'лсин. Пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.в га беадад дуруду-саломлар бо'лсин. Савол беришдаги ба'зи камчиликларим учун олдиндан узр со'райман. Ҳурматли Устоз саволим ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири Никоҳ(уйланиш) масаласи то'г'рисида. Устоз ҳозирги кунда сизнинг ҳам бошқаларнинг ҳам маслаҳатига муҳтожман. Очиг'и қиз танлаш масаласида бироз қийналмоқдаман. Ота-онамлар билан озгина тортишиб қолаяпман. Ота-онамлар мен танлаган му'мина(солиҳа,исломий кийинадиган) қизларни олиб беришга тусқинлик қилишмоқдалар. То'г'риси бунга сабаб биз томонлардаги анчагина илмсизлик сабаб. Чунки маҳалладаги инсонларнинг оёқ билан эмас, тил билан юришлари. Шу муаммо туфайли уйланиш анчагина кечга сурилмоқда. Устоз шунинг учун сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. УСтоз дуоларда бизни ҳам Ота-оналаримизни ҳам эслаб туринг. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. АЛЛОҲ сиздан рози бо'лсин. Ҳаммамизни о'зининг то'г'ри ё'лидан адаштирмасин. Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Баракатуҳи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ сизга аҳли солиҳ умр йўлдоши ато қилсин. Оилангизни бахтли бўлишини насиб этсин. Ота-онангизга ҳам инсофу тавфиқ берсин. Сабр қилинг! Аллоҳга дуо қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat