Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли сунна вал жамоа ҳақида маълумот

00:00 / 06.02.2007 | eski savollar | 12581

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари, менга Ахли сунна вал жамоа хақида маълумот берсангиз. Ғавсул Аьзам тарийқати ҳақида ҳам.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 

АҲЛИ СУННА ВА ЖАМОА МАЗҲАБИ

Аҳли сунна ва жамоа-суннатга амал қилувчи ва кўпчиликни ташкил этувчи кишилар. Ҳозиргача мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақидавий ва муфкуравий мазҳабнинг номи. Исломнинг дастлабки даврларида бошқа мазҳаб ва оқимлар каби Аҳли сунна ва жамоа номи ҳам бўлмаган. Биринчи ҳижрий асрнинг биринчи ярими охирларида турли сиёсий сабабларга кўра мусулмонлар сафида ажралиш пайдо бўлди. Аввал хаворижлар тоифаси, кейинроқ шийъа ва бошқалар мусулмонлар оммасидан ажраб чиқдилар. Уларга ўзига хос номлар берила бошлади. Ҳар томон ўзининг ҳақлигини исбот қилиш учун ўз фикрини, йўналишини ҳимоя қилиб гапира бошлади. Оқибатда ҳар гуруҳнинг ўзига хос ақидаси шакиллана бошлади. Бошқа фирқалар ажралиб чиққанлардан кейин қолган мусулмонларнинг асосий оммаси Аҳли сунна ва жамоа деб атала бошлади. Бу исмда Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатига амал қилиш ва мусулмонларнинг асосий кўпчилик жамоаси маънолари ўз аксини топган эди. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна ва жамоа уламолари бошқа тоифаларнинг ҳаммаси билан тортишганлар ва уларнинг хато фикрларини танқид қилганлар. Аввалги ақидавий тортишишлар фақат Қуръон ва ҳадис асосида бўлган. Бу маънода ҳазрати Али, Абдуллоҳ ибн Аббос каби саҳобаларнинг хаворижларнинг бошлиқлари билан олиб борган баҳс ва тортишувлари Аҳли сунна ва жамоанинг дастлабки далил келтириш уринишлари бўлган. Кейинги авлод мусулмонлари ичидан Ҳасан Басрий ва унинг ҳамфикрлари намоён бўлганлар.Ислом давлати ҳудудларининг кенгайиб бориши турли дин, тоифа, мазҳаб ва мафкура атбоъларининг мусулмон бўлиши оқибатида ақидавий масалалар яна ҳам мураккаблашиб кетди. Бунинг устига турли томонлардан мусулмонлар ақидасини бузишга уриниш ва танқид қилиш ҳам авж олди. Анашундоқ мураккаб ҳолат Аҳли сунна ва жамоа ақидаси ва фикрларини илмий асосда жамлаш ва тартибга солишни тақозо қилиб қолди. Бу ишни мусулмон оламининг машриқ томонида Абу Мансур ал-Мотуридий ас-Самарқандий (870-994) ва иккинчи томонида Абул Ҳасан ал-Ашъарийлар уддаладилар. Бу икки йирик олим мусулмон оламининг икки томонида бир-бирларини кўрмай яшаган бўлсалар ҳам бир хилда, бир йўналишда барча Аҳли сунна ва жамоани рози қиладиган илмий асарлар ёзишлари бу мазҳабнинг ҳақилиги далолатидир, дейди боҳислар. Аҳли сунна ва жамоанинг ақидавий масалалари икки ўша икки олим шахсга нисбат берилиб, ашъария ва мотуридия деб номланадиган бўлди. Ислом оламининг машриқида жумладан Мовароуннаҳр, Аназўл, Хуросон ва шу ҳудудларга яқин жойларда Мотуридия йўналиши тарқалди. Бошқа Ислом юртларида эса Ашъария йўналиши тарқалди. Аҳли сунна ва жамоа фақатгина ақида бобида эмас, балки бошқа соҳаларда ҳам ўзига хос мазҳабларни бирлаштиргандир. Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаблари ғолибият мусулмонлар амал қиладиган ҳанафий, ҳанбалий, моликий ва шофеъий мазҳабларидир. Бу мазҳабларнинг бошлиқлари ақида бобида ҳам Аҳли сунна ва жамоа эканликларини таъкидлаш билан бирга ўзлари ҳам шу йўналишда иш олиб борганлар. Аҳли сунна ва жамоанинг ўзига хос тафсир мактаби ҳам бор. Уларнинг машҳур тафсирлари жумласига Абу Мансур ал-Мотуридийнинг «Таъвилоту аҳли сунна», Абул Баракот Насафийнинг «Мадоикут Танзийл», Исмоил Ҳаққийнинг «Руҳул Баян» тафсирлари ва бошқалар киради. Аҳли сунна ва жамоанинг ўзига хос ҳадис шарҳи мактаби ҳам бор. Бу мактабнинг йирик намоёндалари ичида Асқалоний, қасталоний, Бадриддин Айний, Али Қори кабилар бор. Шунга ўхшаш Исломий илмларнинг барча соҳаларида Аҳли сунна ва жамоанинг ўз мактаблари бор.Вақт ўтиши билан Аҳли сунна ва жамоа муқобил бўлган тоифалардан шийъалардан бошқа мазҳаб ва тоифалар деярли қолмади. Ҳозирги кунда мусумонларнинг кенг оммаси Аҳли сунна ва жамоага мансубдирлар.
Ғавсул Аъзам тарийқати борлигини мен билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat