Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила масаласи

00:00 / 04.02.2009 | eski savollar | 2645
Ҳурматли устоз, аввало сизга Аллоҳдан мустаҳкам сог'лик, раҳмат ва баракот тилайман. Динимиз ва Мусулмон жамиятимиз баҳтига сог'у-саломат бо'линг. Олдинги етим қолаётган фарзанд ҳаққи номли саволимга берган жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози бо'лсин. Энди мани қийнаётга масалага о'тсам.Мана 7 ойдирки оиласиз яшаяпман, ҳотинимни жавобини қайнотам уйимизга тупаланг қилиб келганда, суннатга мувофиқ берганман. Чунки бундан о'зга иложим ҳам қолмаганди. Ҳотиним ёмон аёл эмас, лекин ақлини ишлатиб оила мустаҳкамлиги учун жон куйдириб ҳаракат қилмаган, билмадим ота-онасини гапига ко'проқ киргандир. Ҳозир бо'лмиш ҳотиним ҳомиладор, март оида ко'пайишадиган. Албатта туққандан кейин иддаси чиқади ва эрга тегиши мумкин. 3 яшарлик қизимиз ҳам бор. Ҳуллас турмуш қурганимизга 5 йилдан ошганди, лекин уйга борди-келдилар ко'п бо'лганди. Оҳирги марта дадам ва ман илмли иймом домлани олиб қайнотамни уйига бордик, ҳотинимни олиб келиш мақсадида, болларни тирик йитим қилмаслик учун. Ва олиб ҳам келдик, орадан 3 кундан кейин яна уйига кетиб келмади, кейин билсам уйга келишдан мақсад бошқа экан, Ман уйда ё'қлигимда отасини чақириб, нарсаларни олиб кетиш бо'лган экан, ҳатто ЗАГСга бериб ажратолмасин деб, ко'пчиликни омонати турадиган жойдан ЗАГС ҳужжатини ҳам олиб кетибди, ман буни кейин билдим. Майли бу нарсалар ҳам , бир парча қог'ос ҳам муҳим эмас ва мандан со'рамасдан қилган, майли буни ҳам тушунаман чунки ко'п иҳтимол бу ишни ота-онасини гапи билан қилган, чунки о'зини ақли бу ишларга етмайди. Шундай қилиб қайнотам дадамга, о'глиз энди уйлансинлар, бизни тинч қуйсинлар деди, ва дадам ҳам ҳужжатлар сизларда аризани ЗАГСга бериб манга жавобини айтинг дедилар. Ҳуллас Катта миқдордаги мандан алдаб олган пули ва болам уларда қолди, лекин ариза бердим деб телефон ҳам қилмади, мақсади мани ялинтириш о'зига бо'сундириш эканлиги аён бо'лди, сабаб о'зи ҳам олдинги йиллари уйимга келиб ота-онамни олдида ҳатто ман ва қизини олдида " ман ҳотинимга бо'йсинаман сиз ҳам бо'йсининг" деган эди. Ҳотини эса 7-8 марта ҳаж қилган намозҳон аёл. Лекин эрини отасини давлати билан қо'лга олган экан ко'ча тилида айтганда "дама-козир" экан.Дадамлар ҳам борди келдидан зерикиб, о'глим 5 йил дузаҳда яшадинг, бо'лди энди, судга улар бермас экан, биз берамиз, ажраш дедилар. Лекин ман вақт ҳамма нарсага яхши ҳакам, буни ҳам ҳикмати бор деган ҳолда шошиб уйланволмадим ёки судга бермадим. Ко'з олдимдан қизим ва ҳали туг'улмаган болам кетмас эди. Вақт о'тиб уларни олдига ялиниб бормаганимни ко'риб , уларни тузган режаси амалга ошмаганидан улар бошқа ё'лга о'тди, Шу кунларда ҳотин бо'лмиш ҳоламга телефон қилиб, пушаймонман, келиб никоҳ о'қитиб олиб кетсин , қизимиз ҳам дадамга бораман деб йиг'лаяпти деган ҳабарни берибди. Лекин ман Қайнотам ва қайнонамдам ко'нглим совуб, ишончим қолмаган. Дадамга айтиб кетган гаплари учун қайнотам о'зи келгани ёки телефон қилгани бети чидамади шекилли қизига телефон қилдирибди.Лекин ман боламдан ҳабар олгани борсам, мани мазаҳ қилиб ана ялиниб келибсанку барибир дейишидан ва шундай дейдиган ёмон инсонлар сифатида таниганим учун боришга о'йланиб қолдим. Улар балким пушаймондир, лекин болларим учун ярашсам яна ҳаётимга аралашаверади, ва қизи ҳам уларни гапига киради деган ҳаёлдаман. Маслаҳат қилган одамларим, ҳали ёшсан уйлан, 5 йилда бо'лмаган кейин яхши бо'лмайди деб маслаҳат беряпти, бир томонда ота-онам сиқилган, набираларини сог'инишади. Лекин яна жанжал давом этса бу ҳолат болларни тарбиясига ҳам салбий та'сир қилади. Шунга нима қилай, устоз.О'зимни ва болларимни келажаги учун қандай қарор қилсам то'г'ри бо'лади. Лекин ярашган тақдирда ман ва ота-онам ҳам, улар билан борди-келди деган нарсалар, силайи-раҳм, оқибат тушунчалари бо'лмайди, чунки орқада бузилмаган ко'прик, узулмаган ип қолдиргани ё'қ улар.Улар ёмон инсонлар эмасдир балким, лекин ҳаёт о'лчовлари бошқа одамлар, ҳамма нарсани пул бойлик билан о'лчайди, баҳтни моддий то'қликда деб билади. Биз эса ундай тарбия олмаганмиз, дадамни ва онамни тарбиялари ҳалол меҳнатлари билан оз бо'лса ҳам олдин Институт ва Европа Университетларида оқ'иб илм-марифатли бо'лдик. Моддий жиҳатдан уларга о'хшаб бой эмасмиз лекин Камбаг'ал ҳам эмасмиз, ҳаммамизни алоҳида уйимиз, машинамиз бор. Иш қилиб оилани оч қолдирадиган инсонлар эмасмиз. Ҳозир акам Европада Докторлик ишини ёқлаяпти, ман эса АҚСҲга янги ё'налиш бо'йича магистратурага кетиш арафасидаман. Уларни қизини ҳам намозҳон оила экан деб, "дийнига қараб уйланинг " ҳадисига амал қилиб, диндорга уйлансам, диним ва амалим комил бо'лади, манга иймондош бо'лади деб оила қургандим. Афсус ундай бо'лмади, бизга ҳам уларга ҳам катта синов келди. Ҳайрлиси бо'лсин.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат устоз. Илмингиз яна ҳам зиёда бо'лсин. Аллоҳ барчамиздан рози бо'лсин. :МашаАллоҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз айтганингиз каби ҳакам вақт. Албатта, сизларнинг ишингизда вақт ҳам анча ўтибди. Биз доимо сабрга ва ҳикмат билан иш тутишга чорлаймиз. Энг муҳими, оилани сақлаб қолишга тавсия қиламиз. Аммо ҳар ким ўзидан ўтганини ўзи билади.

Топ рейтинг www.uz Openstat