Ассалому алайкум! Мен таҳминан 15 ёки 16 ёшлигимда жунуб ҳолатта намоз ўқиб бўлмаслигини билмай таҳорат олиб бир бола билан имомликка ўтиб намоз ўқиган эканман. Шу вазиятта нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Ўша намозингиз дуруст бўлмаган. Қасддан нопок ҳолатда намоз ўқиганингиз учун тавба ва истиғфор айтишингиз лозим. Иккингиз ҳам ўша намознинг қазосини ўқиб олинглар. Валлоҳу аълам!