Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳукми қандай?

12:44 / 19.06.2015 | Zafarov Murodjon | 2006

Ассаламу алайкум! Бир танишимга ўзини олим санайдиганлардан бир одам “сиз Қуръон ўқийверинг, шуни ўзи етади. Ҳадис ўқиманг, чалғийсиз” дебди. Мен бу фикр тўғри эмаслигини яхши тушунаман. Танишим жоҳилроқ, бу фикр нотўғри десам, сендан билими кўпроқ одам айтган дейиши тайин. Саволим шундай: юқоридаги каби гапларни гапириб ҳадисларни ўрганишга нотўғри йўналиш бераётганларни шариатдаги ҳукми қандай? Эргашганларчи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Миқдом ибн Маъдий Кариба розияллоҳу анҳу айтадилар:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар куни бир неча нарсаларни ҳаром қилдилар. Сўнгра : Яқинда юмшоқ ўриндиғига суяниб менинг ҳадисларимни сўзлайдиган киши чиқади. Ва “Мен сизларга Аллоҳнинг китобини баён қилиб бераман. Нима нарсани унда ҳалол деб топган бўлсангиз, уни ҳалол деб билинг. Нима нарсани ҳаром деб топсангиз, ҳаром деб билинг дейди. Огоҳ бўлинг Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Аллоҳ таоло ҳаром қилганидек баъзи нарсаларни ҳаром қилди” дедилар.
Бир замонлар ўзларини “Фақат аҳли Қуръонман” дейдиган фирқалар чиққан. Улар ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган башоратлари юқорида айтилди. Улар ўзларини “Тажаддуд аҳли” деб ном беришган. Туркияда “Зиё гўк”, Мисрда “Тоҳо Ҳусайн”, Ҳиндистонда “Сайид Аҳмадхон” улар фирқанинг раҳнамолари бўлишган. Ҳадис инсон ҳаётининг ҳар бир жиҳатида раҳнамолик қилади. Иймон эътиқод тарафидан, фиқҳ тарафидан, одоб-ахлоқ тарафидан ҳам. Лекин ўша фирқа аҳллари ҳадиснинг ҳужжатлигини инкор қила бошладилар. Улар инкорларини очиқ-ойдин қилсалар қаттиқ зарбага дучор бўлишини инобатга олиб, ўзлари даъво қилган нарса хилофига ҳужжат бўлган саҳиҳ ҳадисларни снада қанча кучли бўлмасин, “бугунги кунимизга мос эмас”  деган гап билан, ўзларига керак бўлган вақтда ҳадислардан ўзларининг фойдасига ҳукмлар олишди. Охири бориб, судхўрликни ҳалол дейишди. Абдуллоҳ Чукролавий деган киши улардан ҳам ўтиб, ҳадисни буткул инкор қиладиган фирқани тузди. Сиз айтган киши улардан бўлмаса керак албатта. У одам “Ҳадис ўқиманг, чалғийсиз” дегандан кўра, у ҳадислар фиқҳга тегишли бўлса, “Бу ҳақда бизнинг ҳанафий уламоларимиз нима дейишганини ҳам ўрганинг” деса яхши бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat