Қабр устига, доимо ям-яшил бўлиб туриши учун кўча ва хиёбонларга экиладиган майса уруғидан сепса бўладими? Агар мумкин бўлса, уни суғориб турса жоизми? Савоб умидида қилиб, гуноҳга ботиб қолмайлик деган мақсадда ушбу саволни йўлладим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қабристон боғ эмас. У ўлимни эслатиб туриши керак. Табиий ҳолдаги ўсимликларга қуримагунича тегилмайди. Аммо одамлар ўзлари ҳеч нарса экмайдилар.