Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Бобомнинг 3 та ўғли, 4 кизи бор. Мен энг кичик набирасиман, бобомнинг энг кичкина қизи сеҳр, дуо, жоду қилиб, бойлик, меросга эга чиқмоқчи. Уйга ёлғондан табиб деб бир аёлни олиб келиб, қон билан бувамнинг танасига уйимизнинг остонасига арабча ёзувлар ёздирди, шундан бери бобомнинг бизни кўрарга кўзи йўқ. Уйдан ҳайдаб юбормоқчи, шу сеҳрни очадиган дуолари борми ва қандай ўқилади? Илтимос ёрдам бериб юборинг, оиламиз бузилиш арафасида.