Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махси муддати

19:46 / 19.02.2022 | Siddiq | 1107

Ассалому алайкум! Менинг яшаш жойим Жиззахда, Тошкентда мусофирман. Кеча тахминан14-30 ларда махсимни ечиб , оёқларимни ювиб тўлиқ таҳорат олдим . Кеча шом намозини ўқиб бўлгандан кейин тахминан 18-00 ларда таҳоратимни янгилаб махсига масх тортдим. Бугун соат 15-00 ларда таҳорат олиб , махсига масх ториб Жиззахга уйга йўлга чиқдим. Шом намозини йўлда ўқидим, аммо хуфтон кирганча уйга етиб бордим. Шу ҳолатда мен (таҳорат олмасдан) оёқларимни ювиб намоз ўқишим керакми ёки тортилган масх ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муқим бир кеча-кундиз тўлиқ бўлгандан кейин сафарга чиқса, таҳоратда оёқларини ювиб маҳсини қайтадан кийиши лозим бўлади. Мусофир бир кеча-кундиз ўтгандан кейин муқим бўлса, маҳсини ечиб, оёқларини ювади. Агар бир кеча-кундиз тўлиқ бўлмай муқим бўлса, муқим муддатини тўлиқ қилиб маҳсисини ечади. Чунки, у муқимнинг ҳукмида бўлади (Дуррул мухтор. Ж. III. Б. 38). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat