Ассалому алайкум! Мен Шайхимиз томонидан чоп этилган Имом Бухорийнинг "Олтин Силсила" китобини ўқиган эдим. Унда ҳадис турлари ичида тақрир ҳадисга мисол келтирилган эди. Шу мисолда саҳоба Амр ибн Ос деб ёзилган. Ундан сўнг Шайх томонидан ёзилган "Ислом тарихи" 1-китобини ўқиётган эдим, у жойда ҳудди шу ҳади ўрнида Холиб ибн Валид исми билан айнан ўша ҳадис келган. Қайси бирини тасдиқлашни билмай қолдим. Илтимос ёрдам беринглар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис илмидан бирозгина бўлса ҳам хабардор кишилар учун ҳам маълумки, бир ҳадисни бир неча саҳобийлар ривоят қилган бўлишлари мумкин. Валлоҳу аълам!