Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, уй олмоқчи эдик. Тайинлисини топа олмадик. Кейин маклерга мурожат қилдик. Маклер 3 та уй кўрсатди. Аммо ўзининг ҳаққини айтмади. Эшитишимизча 20% атрофида экан. Биз уй эгасини маҳалладан суруштириб топиб эгаси билан келишсак маклернинг ҳаққига хиёнат қилган бўлмаймизми? Вақтини олганимиз учун, кўнглимиздан чиқариб берсак бўладими? 3 та уй кўрсатгани учунгина 20% олиш инсофдан эмаску.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буни маклер билан уй кўрсатишидан аввал келишиб олинг. Валлоҳу аълам!