Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушкунлик ва касаллик

16:42 / 08.01.2022 | Islomjon | 2177

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар уммат учун қилаётган бу ишларингизга Аллоҳ таоло бунданда барака берсин, сизларни улкан ажр мукофотлар билан сийласин! Саволим шуки, мен намоз ўқиб Аллоҳ таолонинг ёрдами билан кўп гуноҳ ишлардан тийилганимга яқин бир йил бўлди. Шу пайтларда жуда кўп сиқилдим, тушкун аҳволда кўп юрдим ва кейин неврологга бориб даволандим . Тузалдим кейин яна танамда ог‘риқлар тушкунликлар бошланди. Кўп дохтрга бордим барибир тузата олишмади кейин ўйлаб қолдим балким бу ўзимни ўйланишларим дунёқарашларимданмикан деб. Лекин нимага сиқилай Алҳамдулиллаҳ мусулмонман, мусулмон одам нимага ҳам сиқилиши мумкинлигини ҳам биламан лекин ҳеч ўйлашларимни ўзгартира олмаяпман. Имонимни кучайтириб тузалиб кетаманмикинман кўп диний мақолалар ўқиман, марузалар эшитаман, лекин баттар ёмонлашиб стресга тушиб кетаман бошида унақа болмасиди. Ҳозирги пайтда намоз оқисам ўқиган вақтимда шунақанги асабларим торайиб сиқилиб кетаман ўзимдан ўзим кўп нафсимни қийнаб юбордиммикан деб бир неча ёмон иш (қўшиқ эшитиб кўриш, Пубг ўйинини достларим билан ўйнаш ва шу каби) ишларни қилиб енгиллашаманмикан десам лаззатланмайман ҳам олдингидай конглим кўтармай ийи нима қилиб қойдим деб тохтатаман. Барибир фойдаси иккала томонда ҳам бўлмаяпти натижада имоним сусайиб кетяпти қийналганимдан. Бази бир намозларни масжидга чиқиб ўқирдим, ҳозир чиқолмаяпман ҳам шунақа болганлигидан. Нима қилсам бòлади? Янада диний илмимни ошираймикан чидаб? Балки ўйлашларим, тушунчаларим чаладир. Ўзи мендаги ҳолат бошқаларда ҳам учрайдими? Устозлар маслаҳат беринглар нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Руҳий тарбия” китобини ўқинг. Аллоҳ таоло "Анкабут" сурасида марҳамат қилади:  

أَحَسِبَ النَّاسُ أَن يُتْرَكُوا أَن يَقُولُوا آمَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ۝ 

2. Одамлар «иймон келтирдик» дейишлари ила имтиҳон қилинмай тарк этилишларини ўйладиларми? 
Яъни одамлар иймонни «оғиз билангина айтиб қўйиладиган қуруқ гап» деб ўйлайдиларми? Улар, ўзларича, иймон келтирдик, деб қўйсак, иш битди, мӱмин бўлдик, унинг савоби ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда ўз-ўзидан келаверади, деб ўйлайдиларми? Иймон сўзидан кейин ҳеч қандай имтиҳон-синов бўлмайди, деб ўйлайдиларми? Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам кўплар иймон ҳақида худди шундай нотӳғри тасаввурда бўлганлар. Уларнинг фикрича, Аллоҳга иймон келтирдим, деганидан кейин ҳамма нарса ўз-ўзидан бўлавериши керак. Аслида, ундай эмас. Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яхшисини ёмонидан, ҳақиқийсини сохтасидан ажратиш учун бу дунёда синов-имтиҳон қоидасини жорий қилиб қўйган. Маъданларнинг асли ҳам ўтга солиниб, тобланганида намоён бўлади. Йўқса, ҳамма маъдан ҳам сиртидан маъдан бўлиб кўриниб тураверади. Утда синалганда эса ҳақиқийси бошқаларидан ажраб чиқади. Иймон калимасини оғизда айтиш осон. Ҳар ким ҳам, иймон келтирдим, деб айтавериши мумкин. Аммо тил билан айтилган калима дилдан чиққанми ёки йўқми, буни аниқлаш учун банда синов- имтиҳондан ўтиши керак. Бу эса қадимдан жорий бўлиб келаётган одат. 

وَلَقَدْ فَتَنَّا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلَيَعْلَمَنَّ اللَّهُ الَّذِينَ صَدَقُوا وَلَيَعْلَمَنَّ الْكَاذِبِينَ۝ 

3. Ва, батаҳқик, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлгончиларни ҳам билажак. 
Яъни Биз иймон учун имтиҳон-синовларга дучор бўлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васаллам умматидан олдинги мӱминларнинг ҳам бошларига худди шундай синовларни солганмиз. «Бас, Аллох, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак». Яъни Аллоҳ таоло, албатта, мазкур синов ва имтиҳон оркқали иймонида содик турганларни юзага чикаради, шунингдек, мӯминлик даъвосида юрган ёлғончиларни ҳам танитиб қўяди. Агар имтихон-синов бўлмаса, ҳамма сиртдан иймон даъвосини қилиб юраверади, унинг сўзининг ҳақиқати, қалбида нима борлиги ҳеч кимга билинмайди. Аллоҳ таоло бандаларининг сир- асрорларидан хабардор Зот, синов орқали бу сир- асрорларни юзага чиқариб, бандаларнинг ҳам бундан хабардор бўлишини жорий қилган. Иймондек улуғ неъмат ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Балки, бу улуғ неъматга лойик топилганларгина эришадилар, синовдан, имтиҳондан ўтганларгина муяссар бўладилар. Иймон йўлидаги имтихонлар турлича бўлади. Бу имтиҳонларнинг энг кўп тарқалган тури иймон йўлида бало-офатларга дучор бўлишдир. Бунда мӯмин киши иймони туфайлигина кофир ва мунофикларнинг озор ва қийнокларига йўлиқади. Азоб-укубатда қолади. Бу хилдаги синов ҳар бир Пайғамбар умматидан аксарисининг бошига тушган. Мӱминлар кофир ва мунофикларнинг турли-туман жисмоний ва маънавий қийнокларига учраганлар. Кофирлар уларни масхара қилишар, турли гап-сўзлар билан камситишар, жазолашар эди. Худди шундай синовга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган мусулмонлар ҳам дучор булдилар. Ушбу ояти карималар нозил этилаётган пайтларда саҳобаи киромлардан Билол ибн Рабох, Аммор ибн Ясир, у кишининг ота-онаси, Аййаш ибн Абу Робиъа, Валид ибн Валид, Салама ибн Ҳишом ва бошқалар турли қийноклар исканжасида эдилар. Иймон йулидаги синов ва имтиҳонларнинг тури кўп. Улардан баъзи бирлари яна сура давомида келади. Энг муҳими шуки, кишилар қадимдан иймон йўлида синов-имтиҳонга дучор бўлиб келишмокда. Шу билан бирга, кимнинг иймони салобатли булса, синови ҳам шунга яраша қилинади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Одамларнинг энг шиддатли синовга дучор бўладиганлари Пайғамбарлардир. Сӯнгра аҳли солихлардир. сўнгра шунга ўхшаб кетаверади. Киши диндорлиги ҳажмига қараб синалади. Агар динида салобатли бўлса, унга синов ҳам зиёда қилинади», деганлар. Охир-оқибатда имтиҳон-синовлардан яхши ўтиб, иймонини сақлаб қола олган бандалар нажот топадилар. Мўмин-мусулмонларга ёмонлик қилганлар эса икки дунёда хору зор бўладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat