Ассалому алайкум! Устозлар, 16 ёшдаман. Жудаям қийналиб гапираман. Қизболалигим учун ҳавотирланаман келажагимдан. Шунинг учун қайси дуо ўқишни маслаҳат берасизлар? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Энг яхши фойда қиладиган нарса Қуръон ўқишни ўрганиб, кўп тиловат қилишдир. Биз ўз кўзимиз билан ниҳоятда дудуқланиб гапирадиган боланинг Қуръонни тўлиқ ёд олгани ва асло дудқланмасдан ўқиганини кўрганмиз. Валлоҳу аълам!