Ассалому алайкум! Мен ижарага жой бераман, лекин ижарачилар пулни доим кеч беради. Баъзида бир ойга сурилади. Мени эса баъзи режаларим шу ижарага боғлиқ. Таниш бўлгани учун чиқазиб юбора олмайман, лекин вақт ҳам олий неъмат. Қонун жиҳатидан шартномада агар тўлов кечиктирилса, ҳар кунига маълум миқдорда пул қўшиб тўлаш мажбур. Шу устама ҳаромми?