Ассалому алайкум! Ин Ша Аллоҳ яқинда фарзандли бўламан, хозирги замон технологияси ривожланганлиги сабабли шифокорлар болани жинсини қизбола дийишияпти, Валлоҳу аълам! Агар қиз бола бўлса ота онам исмини Мурсалина ёки Дунё қўйишни таклиф қилишияпти,бу исмлардан бирини қўйиш мумкинми,ва илтимос маъноларини ҳам айтиб ўтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Бундай исм қўймаслик керак. Мурсалина – “элчилар; пайғамбарлар”. Дунё – “Яқин; ҳозир яшаб турган ҳаётимиз” (Ал-Муъжамул васит). Валлоҳу аълам!