Ассалому алайкум! Агар рол ўйновчи актёр, кофир ёки мушрик ролини ўйнаганда ширк ёки куфр сўзларни ишлатса, актёрнинг иймонига таъсир қилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Куфрни нақл қилиш куфр эмас деган қоида бор. Шундай бўлсада уламоларимиз ўз ихтиёри билан бундай сўзларни айтмаслик керак деганлар. Валлоҳу аълам!