Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маракаларда "Бел боглаш" хусусида

00:00 / 26.12.2008 | eski savollar | 3448
БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМАссаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли Устоз Шайх хазратлари , Ислом дийни учун килаётган чексиз хизматларингиз учун Аллох сиздан рози булсин , Амийн !!!Хурматли устоз мен сиздан бизларда мавжуд булган баъзи бир одатларимиз хакида сурамокчи эдим. Маълумки бизларда бир инсон бандаликни бажо келтириб оламдан утганидан сунг майитнинг якинлари уч кун мобайнида бел боглаб туришади, бу хакда исломда мавжуд бирор бир китобда ёки манбада укимаганман ва якинларимга: " бу бидъат, мен дийнда йук нарсани килмайман ундан кура мархум хаккига дуо истигфор килайлик зора Аллох дуоларимизни кабул килса!?" деб уларга эътироз билдирдим, якинларим:"Бу ота-боболаримиздан колган одат килмасак булмайди,одамлар гап-суз килишади" дейишди.Мен эса уларга жавобан:"Мен Аллохдан куркаман, одамларнинг гапидан эмас" деб айтдим ва улар мендан хафа булишди,лекин мен барибир бидъат деб бел богламадим. Устоз мен тугри йул тутдимми ёки якинларимнинг кунглини ноурин укситдимми, бундай холатларда нима килишимиз лозим !? Устоз жавобингиз учун сизга олдиндан миннатдорман, Аллох сиздан рози булсин!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри бел боғлаш диний таълимотда йўқ нарса. Таъзия ва унга боғлиқ нарсалар.Таъзия билдириш маййит аҳлига тасалли бериш, уларни сабрга чақириш, қазои қадарга рози бўлишга тарғиб қилиш ва ажр олишга ундаш ила бўлади. Таъзия уч кунгача бўлади. Чунки, Расулуллоҳ алайҳиссалом мотамни уч кун бўлишини таъкидлаганлар. Сафарда бўлган одам уч кундан кейин таъзия билдирса ҳам бўлади.Ҳанафий мазҳаби бўйича таъзия учун масжиддан бошқа жойда уч кун ўтирса бўлади. Биринчи куни афзал. Таъзия асосан мусибат етган уйда бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat