Ассалому алайкум! Бир неча кун олдин оғир касалликка чалиндим, намозларимни бирортасини хам қолдирмадим кучим етганини туриб кучим етмаганини ўтириб ўқидим фақат энди тузалиб эсласам бир нечта намозларимда хатоликларга йўл қўйибман. Масалан саловатдан кейин ўқиладиган робби жални муқимас солати дуосида. Шу дуонинг охирини... Йавма йақумул хисаб лекин ман Йавма йакумул хасад деб ўқибман, намозларимни қайта ўқийми?
– Ва алайкум ассалом! Намозларингиз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!