Саволимга жавоб берганингиз учун олдиндан раҳмат. Мен 1. 5 йилдан бери Москвада ишлайман, нимагаки ҳаракат қилмай ҳеч ишларим ухшамайди уйланганимга ҳам 3 йил булди битта фарзандим бор. Уйимиз юқ ижарага квартирада турамиз. Энди хотиним ажрашаман деб судга ариза ёзди. Мени асло ажрашгим йўқ фарзандимни етим қилмоқчи эмасман ҳаттоки қайнонам келиб мени уйдан ҳайдади. Бу билан у мендан талоқ сураяптими? Расмий ажрашигандан кейин бизнинг Аллоҳ олдидаги никоҳимиз сақланиб қоладими кейин 6 ойдан кейин талоқ тушади деган гап шу туғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Олти ойдан кейин талоқ тушмайди. Расмий ажрашманг. Оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.