Ассалому алайкум! Мен ва шеригим бир киши билан музорабага 1 йилга битим туздим. Бунда пул берувчи пул беради, Мен ва шеригим нақт ва асосан насияга мол сотамиз. Бунда 1 йил давомида кимга пул керак бўлса ёзиб олаверади ва охирида фойда чиқса ўша фойдадаги хиссасидан олган пулларини айириб ташлайди.агар фойда чиқмаса ёнидан тикилган пулни тани чиққунича узидан қўаҳиб қайтаради. Бундай ҳолда йил давомида уччаламизни хам қилган фойдаларимиз оборотга қўшилиб айланиб тураверади ва бир йилдан сўнг биз аввал тикилган пулни чиқарамиз ва ошигини келишганимиздай 3га бўлиб оламиз. 1) Шундай битим музорабага тўгри келадими биз тўгри қилганмизми ёки хар бир нарса сотилганида уни фойдасини чиқариб ажратиб олиб қолиш керакми. 2) Фойда оборотга кириб кетишини зарари йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Битим тугагунча ўртадан олинган пул қарз ҳисобланади, охирида ўрнини тўлдириб қўйилади. Фойда айланма пул ичида ҳаракатда бўлади. Валлоҳу аълам!