Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлат мулкидан фойдаланиш

01:20 / 17.01.2022 | Husniddin | 744

Ассалому алайкум! Мен мактабда ишлайман ўқувчиларга дарс бераман. Давлат ҳисобидан ойлик тайинланган. Мактаб дарсларидан ташқари олий ўқув юртларига кириш мақсадида бўлган ўқувчилар учун дарс ҳам бераман. Албатта давлат томонидан тайинланган маошдан ташқари ҳар бир ўқувчидан дарс учун тўлов ойлиги бор. Дарс машғулотлари албатта мактаб биносида ва мактаб жиҳозларидан фойдаланган ҳолатда бўлади. Дўска, парта мактаб хонаси шундай мактаб буюмларидан фойдаланилади. Саволим шуки олий ўқув юртига кирувчилардан олаётган тўловларга ҳаром аралашмайбдими. Агар аралашаётган бўлса нима қилишим зарур динимизда бундай ҳолларда нима қилиш зарур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз дарс асносида фойдаланаётган ўша мулкларнинг эгаси ёки унинг вакили ким эканини аниқлаб, улардан рухсат олишингиз шарт. Агар бунга изн бермаса, ўзганинг мулкига тажовуз қилаётган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat