Ассалому алайкум! Мени чақалогим бор намозларни Аллоҳ қодир қилганича тўла тўкис ўқишга харакат қиламан лекин бази пайтлада чақалогим йиғлаб қолганлиги сабаб хуфтон намозининг 3 ракат витр намозида 1-ракатида зам сурадан кейин қунут дуосини ўқиб намозни тугатаман. Шу қилаётган ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Витр намозини нотўғри ўқиётган экансиз. Витр намози уч ракат бўлиб, қунут дуоси учинчи ракатда ўқилиши лозим. Витрни хуфтон намозидан кейиноқ дарҳол ўқиш шарт эмас, уни бомдод вақти киргунча ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!