Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик тўғрисида

23:40 / 09.10.2023 | Умбар садатов | 1204

Ассалому алайкум! Бирхил оилада хам эри хам хотини қурбонлик қилишади нима учун дейилса иккимзга хам вожиб экан дейишади. Қандай холларда аёлига хам қурбонлик қилиш жоиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эри ҳам аёли ҳам қуронлик нисобига эга бўлишади. Ҳар бир нисоб эгасининг ўз зиммасига қурбонлик вожиб бўлади.
 Ҳозирги кунда жуда кўп аёллар тақинчоқ ва ортиқча нарсалари ҳамда ўлик моллари ҳисобланса, нисоб соҳибига айланадилар. Гарчи закот бермасаларда, уларнинг зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Ўлик молларга уламоларимиз уч сидра кийимдан ортиқчасини ҳам ҳисобга олганлар. Ундан ташқари уйда ишлатилмай турадиган идиш-товоқлар, сувенирлар нархи 85 г тилло 612 г кумушнинг қийматига етса, зиммаларига қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat