Ассалому алайкум! Менинг танишимда саҳр касаллик бор. шунинг учун тез-тез таҳорат олишга тўғри келяпти. бомдод пешин аср учун. аср ва шом оралиғи қисқалиги учун шомга таҳорат олмай шомни вақтидан эрта ўқисам бўладими деяпти? мени илмим йўқ сизлардан аниқ жавобни олиб унга айтаман. 2). Таҳоратни тез-тез олаётган одамга қандай енгилликлар бўлади(танишим 24 ёш). Одам базан таҳоратга эриниб қолишлиги бор холатку? 3). Таҳорати қандли диабет билан боғлиқ бўлгани учун у одамга бирон енгиллик бериладими ёки ёш бўлгани учун одатий таҳорат олиш айтиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлмайди. Вақт кириши намознинг шартларидандир. Намозни вақти киришидан аввал ўқиш дуруст эмас.
2). Маҳси кийиб олса, оёқ ювиш ўрнига масҳ тортиши мумкин. Шариат инсонга енгиллик қилишни буюради, қандай намоз ўқишга қудрати етса шундай ўқийди. Ҳар бир жон ўзининг охирати учун амал қилади. Аллоҳ таоло бандаларнинг таҳоратидан ҳам, намозидан ҳам беҳожат зот. Қиёмат куни биринчи сўраладиган амал намоздир. Валлоҳу аълам!